Юқорига

Ҳайдовчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун ўтказиладиган текширувдан ўтишдан бўйин товлаши

Admin   15,02-2019 7643

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун ўтказиладиган текширувдан ўтишдан бўйин товлаши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 3 млн 40 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса 6 млн 81 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун ўтказиладиган текширувдан ўтишдан бўйин товлаши 608 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

 

Huquqiy axborot каналидан олинди.