Мамлакатимизда солиқларни ким жорий этади? Солиқларнинг қандай турлари бор?
Admin
12,02-2019
10220
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 123-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланишича, солиқларга қуйидагилар киради:
- юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
- қўшилган қиймат солиғи;
- акциз солиғи;
- ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- мол-мулк солиғи;
- ер солиғи;
- бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.
Биз ижтимоий тармоқларда!
19 498 фойдаланувчи
74 фойдаланувчи
6 136 фойдаланувчи