Yuqoriga

#Сўраган_эдингиз

Admin   20,08-2020 3471

 #Сўраган_эдингиз

Ассалом алайкум. Онам шу йилда пенсияга чиқмоқдалар. 35 йил ишлаган бўлиб, шундан 10 йили бола парвариши таътилида бўлган. Ушбу муддат ҳам стаж ҳисобланишида инобатга олинадими? (Б.Ш. Тошкент шаҳар)

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга кўра бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йиллик давр меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Бунда мазкур меҳнат фаолияти иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун, камида 7 йиллик умумий иш стажи бўлиши талаб этилади.

Демак, онангиз 35 йиллик меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 10 йили мобайнида бола парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

Манба:
https://t.me/huquqiyaxborot