Yuqoriga

“Адлия органлари тарихи музейи”га саёҳат

Admin   01,11-2019 5623

Маълумки, 2018 йил 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Адлия вазирлигининг ташкил топганига 100 йил тўлиши муносабати билан ишга туширилган “Адлия органлари тарихи музейи” бугунги кунда ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Адлия вазирлигининг ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган мазкур музей 6 бўлимдан иборат бўлиб, унда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив фотосуратлар мавжуд.
Бугун Марказимиз жамоаси мазкур музейда бўлиб, вазирликнинг ривожланиш тарихи ва бугуни билан танишиб, вазирликда фидойилик билан меҳнат қилган раҳбар фахрийлар ҳақида маълумот олишди.
Музейга ташриф буюрган, келажагини адлия фаолияти билан боғлашга интилаётган ҳар бир Марказ ходими тарихдан сабоқ олиб, музей ташрифидан олам-олам таассуротлар олишди.