Yuqoriga

Ассалому алайкум, ҳурматли Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz) фойдаланувчилари!

Admin   23,04-2020 4650

Миллий базанинг lex@adliya.uz электрон почта манзилига йўлланган 305 та мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказида ўрганилиб, Миллий базадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилди ва айрим ҳужжатларга қайта юридик ҳамда техник ишлов берилиб, мурожаатларда қайд этилган камчиликлар бартараф этилди.

Шу муносабат билан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усуллари, Миллий базадан фойдаланиш, шунингдек, аҳолини хато ҳужжатлар ва ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш ишларидаги кўмагингиз учун жамоамиз номидан қуйидаги рўйхатда қайд этилган мурожаат муаллифларига миннатдорчилик билдирамиз.

Бундан буён ҳам барчангизни ҳамкорликка чақириб, Миллий базани такомиллаштириш юзасидан таклифларингизни кутиб қоламиз!