Yuqoriga

Болалар қайси ёшда ниқоб тақишгани маъқул?

Admin   09,09-2020 2681

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти:

– 5 ёшгача ва ундан кичик болалардан ниқоб тақишни талаб қилиш керак эмас. Бу боланинг хавфсизлиги ва ниқобни минимал ёрдамда тегишлича қўллай олишига асосланган.

– 6 ёшдан 11 ёшгача болаларнинг ниқоб тақишида бир нечта омилларни ҳисобга олиш лозим: ҳудудда коронавируснинг тарқалганлик даражаси, болаларнинг ниқобдан фойдалана олиши ҳамда ниқобнинг боланинг таълим олиши ва руҳий ривожланишига таъсири.

– 12 ёшдан катта болалар эса катталар ниқоб тақишлари керак бўлган шароитларда ниқоб тақишлари шарт. Мисол учун, болалар 1 метрдан кўпроқ ижтимоий масофага риоя қила олмаганларида ёки коронавирус тарқалиши даражаси юқори бўлган ҳудудларда ниқоб тақиши керак.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг