Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, охирги 2 ҳафтада:
Шунингдек, сўнгги икки ҳафтада касалланганлар орасида юқиш манбайи номаълум бўлиб қолаётганлар сони:
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда республикадаги туман ва шаҳарларнинг 34таси «қизил», 24таси «сариқ» ҳудуд этиб белгиланган.
«Буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олиб бораётганини кўрсатиб турибди. Бугун пандемияга қарши курашда ҳушёрлик ва масъулиятни бир карра эмас, ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда, десак тўғри бўлади.
Мен биринчи кундан карантин шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз керак деб айтганман. Лекин агар шундай давом этаверса, кўп вилоятлар, кўп шаҳарларни ёпишга мажбур бўламиз», – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Республика махсус комиссиясига пандемия шароитида карантин қоидаларига риоя этилишини таъминламаган ҳудудлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига жавобгарликни ошириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.
«Керак бўлса, раҳбарларни ҳам ишдан олишга мажбур бўламиз. Нимага десангиз, бу одамларнинг хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ», – деди у.
Давлат раҳбари фаолиятини қайта бошлаётган корхоналар, бозорлар ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишларини, санитария назоратини кучайтириш кераклигини таъкидлади.
«Аҳолига хизмат кўрсатадиган, бевосита мулоқотда бўладиган барча муассасалар ходимларини коронавирус бўйича мунтазам тестдан ўтказиш амалиётини кенгайтиришимиз керак», – деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, аввалига Қашқадарё вилоятида 6та касалланиш ҳолати қайд этилиб, 1 май куни улардан сўнггиси тузалиб чиққан ва вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланганди. Аммо 5 июндан буён вилоятда 51 кишида Covid-19 аниқланди.
Манба: https://kun.uz/
Biz ijtimoiy tarmoqlarda!
19 498 foydalanuvchi
74 foydalanuvchi
6 136 foydalanuvchi