Yuqoriga

Сенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)

Admin   07,08-2020 2869

#Адлия_хабари

Қонунда бошланғич таълим, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.

Ушбу Қонун таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради.

Шунингдек, қонунда мактабгача таълим ва тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим турини такомиллаштириш кўзда тутилган.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Манба
https://t.me/huquqiyaxborot