Yuqoriga

Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган «Ҳазрати Али бува» зиёратгоҳига саёҳат

Admin   24,06-2019 4106

Марказ директорининг 2019 йил 11 мартдаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказида кадрлар меҳнатини рағбатлантириш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича 2019 йилга мўлжалланган
дастури тасдиқланган бўлиб, ушбу дастурнинг 7-банди 1-қисми ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 22 июнь куни марказ касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан ходимларни рағбатлантириш, уларнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган «Ҳазрати Али бува» зиёратгоҳига саёҳат ташкиллаштирилди.

Бегматова Мафтуна

Бош маслаҳатчи 
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси