Юқорига

“Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг июнь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Admin   05,07-2021 4309

Унга кўра, Марказнинг Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими бош маслахатчиси Умарова Гулниҳол Толибжоновна “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Г. Умарова иш фаолиятини 2011 йилда Тошкент вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбасининг етакчи маслаҳатчиси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ҚҲММБга юридик ишлов бериш бўлимининг етакчи маслаҳатчиси, Тошкент шаҳар адлия бошкармаси Миробод туман бўлими етакчи маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга юридик ишлов бериш бўлими катта маслаҳатчиси Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими катта маслахатчиси, Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими етакчи маслахатчиси лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 25 январдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими бош маслахатчиси

Умарова Гулниҳол Толибжоновнани ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.