Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг август ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади

Admin   08,09-2021 3728

“Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг август ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Унга кўра, Марказнинг "Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти муҳбири Артикходжаева Гулбахор Кадирхожаевна “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Г.Артикходжаева 2002 йил Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимлиги “Чиноз ҳаёти” газетаси таҳририяти мухбири лавозимида ишлашдан бошлаган, 2004-2008 йилларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Миллий тикланиш” газетаси мухбири, бўлим мудири, 2008-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси мусаҳҳиҳи, муҳаррири, 2018-2019 йилларда Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази таҳрир қилиш бўлими бош мутахассис-корректори, 2019-2020 йилларда Адлия вазирлигининг “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Расмий нашрларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими бош мутахассиси-корректор (давлат тили бўйича), 2020-2021 йилларда Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими бош мутахассиси - мусаҳҳих (давлат тили бўйича) лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 1 февралдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси "Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти муҳбири Артикходжаева Гулбахор Кадирхожаевнани ушбу эʼтироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.