Юқорига

Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови ўтказилади

Admin   30,11-2022 1306

Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови ўтказилади

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан “Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови ўтказилади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари қатнашиши мумкин.

Танловга ҳуқуқий тарғибот бўйича энг яхши инновацион лойиҳа сифатида 2022 йил 1 ноябргача фаолияти йўлга қўйилган ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи ва охирги 3 ой давомида фаолият юритиб келган техник ишланмалар (веб-сайт, платформа, мобил илова ва бошқа техник усуллар ёрдамида ишловчи ишланмалар) ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширувчи инновацион ғоялар тақдим этилади.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар 2022 йил 10 декабргача @adolattanlovi_bot телеграм боти орқали қабул қилинади.

Ғолиблар диплом ҳамда қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

–1-ўрин: ноутбук;

–2-ўрин: планшет;

–3-ўрин: телевизор.

Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.