Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг сентябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   04,10-2022 1574

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг сентябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини тайёрлаш бўлими бошлиғи Ахмедов Музаффар Муроджонович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Ахмедов Музаффар Муроджонович 1987 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган, маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ҳуқуқшунос.

Ахмедов Музаффар Муроджонович меҳнат фаолиятини 2009 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганишдан бошлаган.

Шундан сўнг, Сариосиё тумани прокурори ёрдамчиси (2010-2011 й.), Сариосиё тумани прокуратураси терговчиси (2011-2012 й.), Бойсун тумани прокурори ёрдамчиси (2012 й.), Сурхондарё вилояти прокуратураси суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бўлими прокурори (2012-2013 й.), Сурхондарё вилояти прокуратураси судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори (2013-2014 й.), Сурхондарё вилояти прокуратураси судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори (2014-2015 й.) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори (2015–2017 й.), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқаролик суд  ишлари юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси прокурори, катта прокурори (2017–2018 й.) лавозимларида фаолият олиб борган.

У 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказида турли лавозимларда самарали меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Ахмедов Музаффар Муроджоновични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.